Жамият | 10:09 / 22.08.2024
1658
1 дақиқада ўқилади

Россияда қаровсиз қолган ўн тўрт ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Пенза вилоятида қаровсиз қолиб кетган ўн тўрт ёшли бола ватанга қайтарилди.

Фото: "Дунё" АА

Мамлакатнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг "Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази" ва Пенза вилояти омбудсмани билан биргаликда ушбу вилоятда қаровсиз қолиб кетган Ўзбекистоннинг вояга етмаган фуқароси Р.Л.нинг юртга қайтариш бўйича ишлар якунланди.

Р.Л. 19 август куни дипломатлар, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг "Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази" кўмагида Қозон–Москва–Тошкент авиақатнови билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

Шу йилнинг 14 август куни Россия ҳудудларида ота-онаси турли сабабларга кўра, уларнинг тарбиясида иштирок эта олмаган жами саккиз нафар бола мамлакатнинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистонга олиб келинган эди.

Мавзуга оид