Швеция 2020 йилги намойишларда қатнашган Беларус фуқаросига бошпана бермади. У ватанига депорация қилинган заҳоти қўлга олинди
Беларус фуқароси бўлган эркак онаси билан ўзи учун Швециядан сиёсий бошпана сўраган. Аммо Швеция ҳукумати беларусларни ўз юртига депортация қилган.

Фото: AP
Беларус чегарасида Швеция томонидан сиёсий бошпана берилмагани сабабли мамлакатдан депорация қилинган фуқаро қўлга олинди.
Беларус фуқароси ҳамда унинг онаси 2020 йили мамлакатда рўй берган норозилик намойишларида иштирок этган. Оммавий тартибсизликлар бошланганидан кейин улар Швецияга ўтиб келиб, у ердан бошпана сўраган. Аризаларида улар Беларусда ўзларига қарши жиноий иш қўзғатилганини, сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилинишдан қўрқишларини билдирган.
Бошпана бериш борасидаги сўров қарийб бир йил олдин қаноатлантирилмаган. Ўтган ҳафта апелляция жавоби ҳам рад этилгач, Швеция ҳукумати беларусларни ўз ватанига депортация қилган. Эркак паспорт назоратидан ўтаётганида ушланган. Унинг онасини тақдири нима кечгани номаълум.
«Вясна» инсон ҳуқуқлари ҳимояси лойиҳаси маълумотларига кўра, ҳозирда Беларусда 1368 нафар сиёсий маҳбус мавжуд. Уларнинг аксарияти 2020 йилги намойишларда иштирок этгани учун қамалган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 9 август куни Минск ва Беларуснинг бошқа йирик шаҳарларида президентлик сайловида овоз бериш якунланиб, сайлов участкалари ёпилгач минглаб кишилар иштирокида норозилик намойишлари бошланиб кетган эди. Улар сайловнинг дастлабки расмий натижаларидан норозилик билдирган, унга кўра мамлакатнинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенко 80 фоиз овоз олгани маълум қилинган.
Мавзуга оид

22:54 / 30.05.2025
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди

16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди

17:02 / 21.05.2025
Россияда мигрантларни мобил илова орқали кузатиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди

11:15 / 20.05.2025