Паралимпия триатлон пойгалари сув сифати ёмонлиги туфайли бир кунга кечиктирилди
Дастлаб мусобақалар бугун, якшанба куни ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо Париждаги кучли ёмғир Сена дарёсини сезиларли даражада ифлослантирди, сув сифати хавфсиз сузиш учун белгиланган мезон талабларига мос келмади.

Фото: Maria Abranches / Reuters
Париж-2024 Паралимпия ўйинларидаги пара-триатлон мусобақаларининг ўтказилиши Сена дарёсидаги сув сифати ёмонлашгани сабабли 24 соат кейинга қолдирилди.
Халқаро Триатлон Иттифоқининг баёнотида келтирилишича, ташкилот томонидан ўтказилган текширувда дарёдаги сув сифат жиҳатдан белгиланган хавфсизлик мезонларига жавоб бермаган. Бу кўрсаткичлар, ўз ўрнида, мусобақа иштирокчилари саломатлиги учун хавф туғдириши мумкинлиги сабабли 11 та категория бўйича ўтказиладиган триатлон пойгаларининг барчаси бир кунга кечиктирилган.
1 сентябр куни ўтказилиши белгиланган триатлон мусобақаларини эртага — 2 сентябр санасида ташкил этиш режалаштирилмоқда, аммо бу ҳам кейинги сув синовларининг натижаларига боғлиқ. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, спортчилар соғлиғи ва хавфсизлиги устувор вазифа ҳисобланади, шу сабабли масъуллар мусобақаларни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишда барча эҳтиёт чораларини ҳисобга олишмоқда.
Худди шундай ҳолат роппа-роса бир ой аввал бўлиб ўтган Париж олимпиадаси ўйинлари давомида ҳам кузатилиб, триатлон мусобақалари кучли ёмғир туфайли бир неча марта кечиктирилган ва ташкилотчилар учун қатор қийинчиликларни юзага келтирган эди. Бу тажриба ҳисобга олиниб, паралимпия триатлон мусобақаларини ташкил этиш учун аввалдан режалар тузилган эди, бироқ об-ҳаво шароити кутилганидан олдинроқ ёмонлашгани ва кучли ёғингарчилик ҳолати юз бергани сабаб бу сафар ҳам ўйинларни кечиктириш зарурати туғилди.
Маълумот ўрнида, триатлон (учкураш) — мултиспорт тури бўлиб, унда иштирокчилар сузиш, велопойга ва югуриш каби уч босқичдан иборат спорт мусобақалари бўйича беллашади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Трамп: АҚШ қурол арсеналларини мисли кўрилмаган даражада тўлдирмоқда
Жаҳон | 16:02
-
Қишлоқдан халқаро майдон сари: 30 дан ортиқ мамлакатда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ўзбек қизи ҳикояси
Жамият | 16:00
-
Россиядаги мигрантларнинг учдан бир қисми рус тили имтиҳонидан ўтолмади
Жаҳон | 15:50
Мавзуга оид

21:22 / 09.09.2024
Паралимпия ғолиб ва совриндорларига совғалар топширилди — фотолар

14:07 / 09.09.2024
9 сентябрда маҳаллий авиарейсларнинг айримлари халқаро терминалда амалга оширилади

09:30 / 09.09.2024
Парижда Паралимпия ўйинлари якунланди. Хитой биринчи, Ўзбекистон — 13-ўринда

14:16 / 06.09.2024