Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда давлат захирасида бўлган 7 сотих ерни 175 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
У фуқароларнинг биридан 25 минг доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида давлат захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.М., Ф.Т. ва бошқалар Янгиҳаёт туманидаги давлат захирасида бўлган 7 сотих ерни фуқаро Т.М.га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида 175 000 доллар эвазига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 25 000 доллар олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.У. Жарқўрғон тумани “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасидаги 60 сотих ерни фуқаро С.А.га 300 млн сўмга сотишга келишиб, кейинчалик кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 65 млн сўм ва 18 400 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

13:27 / 10.07.2025
Тошкент вилоятида 420 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

12:52 / 24.06.2025
8 сотих ерни 130 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

17:15 / 10.06.2025
“Экишни хоҳламаганларнинг ери хитойликларга берилади” – Ургутда фермерлар шундай огоҳлантирилди

13:48 / 18.04.2025