Менежерлик сертификатига эга боғча мудираларига устама тўланади
Ўзбекистонда энди боғча мудираларини ҳам менежерлик ўқув курсларида ўқитиш тизими жорий қилинади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотида айтиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Бир йил олдин мактаб директорларини ўқитиш тизими жорий этилган эди. Маълум қилинишича, бугунги кунда улардан 1 минг 206 нафари менежерлик сертификатига эга бўлди. Ҳозир ана шу директорларга устама берилмоқда.
Энди бу амалиёт 2025 йил 1 сентябрдан боғча мудираларига ҳам татбиқ этилади ва уларга ҳар ойда 30 фоизгача қўшимча устама тўланади.
Мактаб директори, унинг бошқарувчилик маҳорати ҳақида муҳим қўлланма бўладиган китоблар йўқлиги қайд этилиб, тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда мактаб директорлари ҳақида ана шундай китоб тайёрланса, айни муддао бўлиши таъкидланди.
Мавзуга оид

09:49 / 23.05.2025
Айрим шифокорларга қўшимча устамалар тўланади

11:01 / 22.05.2025
Тиббиёт менежерлиги бўйича сертификатга эга айрим раҳбарларга устамалар тўланади

18:21 / 09.04.2025
Ноқулай шароитларда ишловчи айрим ходимларга устама тўланади

23:47 / 26.02.2025