Яна тўртта вазирликнинг 160 ходими тадбиркорлик қилаётгани маълум бўлди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўтказган ўрганишларда Экология, Тоғ-кон саноати ва геология, Энергетика ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 160 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик билан шуғулланиб келгани аниқланди. Бу қонунчиликка зид ҳисобланади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, давлат муассасалари ва ташкилотлар ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари юзасидан ўрганишлар ўтказилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, агентлик томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, Тоғ-кон саноати ва геология, Олий таълим, фан ва инновациялар, Энергетика вазирликлари ҳамда уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда 160 нафар бошқарув ходими 170 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётгани аниқланган.
Жумладан:
- Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 72 нафар ходими 79 та тадбиркорлик субъектида;
- Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 59 нафар ходими 60 та тадбиркорлик субъектида;
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 22 нафар ходими 23 та тадбиркорлик субъектида;
- Энергетика вазирлигининг 7 нафар ходими 8 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган.
Ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича мазкур вазирликларга агентлик томонидан тақдимномалар киритилган, «тадбиркор» ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилган. Ҳозирда қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилмоқда.
Аввалроқ Транспорт, Маданият ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 116 нафар бошқарув ходимлари тадбиркорлик билан шуғулланиб келгани аниқланганди.
- «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига асосан, «давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонунчиликда ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмаслиги» белгиланган.
- «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасида давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар ўрнатилган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«У ақлдан озди». Трамп ва Маск тортишуви янги даражага чиқди — онлайн жанг реал вақтда давом этмоқда
Жаҳон | 02:05
-
Балида сиғими 1 литрдан кичик сув идишларни ишлаб чиқариш тақиқланди
Жаҳон | 01:03
-
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео
Спорт | 00:48
-
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид

10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

20:39 / 18.01.2025
Ҳужжатсиз телефонга бож, “ибратли” судяга мукофот, Тошкентга мингта автобус — ҳафта дайжести

11:52 / 02.12.2024
Орган ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланмоқда

12:06 / 18.11.2024