MG компанияси TIAS 2024 кўргазмасида илғор моделлари билан иштирок этади
23-25 октябр кунлари Тошкентдаги Central Asian Expo кўргазма марказида TIAS (Tashkent International Auto Show) автомобиль кўргазмаси бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли тадбир доирасида машҳур британ автомобил бренди MG ўзининг энг илғор моделларини кенг оммага намойиш этади.

Фото: MG
MG стенди бу йилги кўргазманинг асосий диққат марказига айланиши кутилаётгани бежиз эмас. Махсус “британия услуби”да безатилган ушбу эксклюзив майдонча ташриф буюрувчиларга бренднинг флагман моделлари билан яқиндан танишиш имкониятини тақдим этади. MG компанияси ўзининг нафислиги, инновациялари ва ўзига хос британ услуби билан кўргазмага келганларни лол қолдириши шубҳасиз.
Стендда компаниянинг энг диққатга сазовор ва замонавий моделлари тақдим этилади. Автомобиллар мухлислари афсонавий Cyberster родстери, жозибадор 7 спортлифтбеки, суперқулай HS кроссовери ва ZS кроссовери каби моделларни яқиндан кўриш ва уларни ўзи баҳолаш имконига эга бўладилар. MGнинг ҳар бир модели замонавий технологиялар, шинам салон ва юксак ҳаракатланиш самарадорлиги билан ажралиб туради. Айниқса, дунё бўйлаб машҳур бўлган ZS модели ташрифчиларнинг алоҳида эътиборида бўлади, чунки унинг классик дизайни ва қудратли двигатели ҳар қандай автомобилсеварни лол қолдириши аниқ.
MG мутахассислари стендда бўлиб, ташрифчиларнинг барча саволларига жавоб беришга, тест-драйв ташкил қилишга ҳамда мос автомобилни танлашда ёрдам беришга тайёр бўладилар. Кўргазма қатнашчилари автомобилларнинг нафақат ташқи қиёфаси ва техник жиҳатларини, балки уларнинг салонининг шинамлиги ва замонавий функционал имкониятларини ҳам ўзи баҳолаш имконига эга бўладилар.
MG автомобиллари илк бор TIAS кўргазмасида намойиш этилади. Улар ўзларида динамик дизайн ва замонавий технологик ечимларни мужассам этган бўлиб, ҳатто энг талабчан ҳайдовчилар эҳтиёжларини ҳам қондира оладиган юқори даражадаги маҳсулот сифатида танилган.
MG автомобиллари дунёдаги энг йирик автомобил экспортчиси бўлган Хитойнинг SAIC Motor заводида ишлаб чиқарилади. SAIC Motor халқаро стандартларга тўлиқ мос келадиган ишлаб чиқариш қувватлари билан етакчи автоконцернлардан бири ҳисобланади.
MG стенди нафақат автомобиллар кўргазмаси, балки ёрқин таассуротлар ва интерактив кўнгилочар дастурларга бой шоуга айланади. Ташрифчилар ўзларини британ услуби муҳитида ҳис қилишлари, нафис автомобиллар билан суратга тушишлари мумкин. Бренд вакиллари эса улар учун қизиқарли дастурлар тайёрлаган.
«Биз TIAS кўргазмасида иштирок этишдан ва сўнгги моделларимизни тақдим этишдан ғоят хурсандмиз. Ўйлашимча, MG автомобиллари ўзбекистонликларда унутилмас таассурот қолдиради. Бизга ташриф буюрувчилар MG сифатини шахсан баҳолаш, мутахассисларимиз билан суҳбатлашиш ва батафсил маслаҳат олиш имкониятига эга бўладилар», — деди MG Motor компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Валиҳовский К.В.
Барча автомобилсеварлар MG стендида бренднинг инновациялари ва ҳақиқий етакчилигига гувоҳ бўлишлари мумкин.
Сайт: mg-motor.uz
Телефон: +998 (55) 514-88-88
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

15:52 / 23.06.2025
Иккиламчи автомобил бозори: Chevrolet ва Kia автомобиллари арзонлашди, BYD моделлари қимматлашди

12:58 / 21.06.2025
Ўзбекистонда Volkswagen автомобилларини ишлаб чиқариш қачондан бошланади?

20:16 / 13.06.2025
Яна божхона: ўнлаб автомобиллар эгаларидан яширин тарзда Тожикистонда ғойиб бўлди

17:48 / 12.06.2025