Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи бошқа санага қолдирилди
Ташрифнинг қолдирилиши «иш жадвалидаги ўзгаришлар» билан изоҳланди.

Фото: TASS
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 28-29 октябр кунларига мўлжалланган Ўзбекистонга ташрифини кейинроққа қолдирди, деб хабар берди Россия ТИВ.
Лавров Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бахтиёр Саидов билан телефон орқали мулоқот қилди.
«Икки давлат раҳбарларининг Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган қарорларини амалга ошириш бўйича жадал қўшма ишларни давом эттиришдаги ўзаро ниятлар тасдиқланди. Иш жадвалидаги ўзгаришлар муносабати билан Лавровнинг 28-29 октябр кунларига мўлжалланган Тошкентга ташрифини кейинроққа кўчириш бўйича келишувга эришилди», дейилади хабарда.
Лавров ташрифининг янги санаси эълон қилинмади.
Мавзуга оид

23:17 / 17.06.2025
КХДР ишчилари Россиянинг Курск вилоятини тиклаш учун юборилади

18:46 / 17.06.2025
Россия Тожикистоннинг электр энергиясидан 297 миллион доллар қарзини кечади

14:35 / 17.06.2025
ЕИ Россиянинг Эрон ва Исроил ўртасидаги воситачилигига қарши

13:00 / 17.06.2025