Андижонда 100 ёшли онахон сайлов участкасига келиб овоз берди
Онахон сайлов участкасига 27 нафар оила аъзолари билан бирга келган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Андижон вилоятида яшовчи 100 ёшли онахон сайлов участкасига келиб овоз берди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 100 ёшли Чиннихон Ашурова Қўрғонтепа туманида истиқомат қилади.
Бугунги сайловларда фаол иштирок этишни истаган онахон 27 кишилик оиласи билан бирга 863-сайлов участкасига келган ва овоз берган.
“Бу ҳали ҳаммаси эмас, мен кейинги сайловларда ҳам қатнашаман деб ният қиламан”, дейди онахон.
Мавзуга оид

01:46 / 13.02.2025
Грецияда янги президент сайланди

13:08 / 10.02.2025
Косоводаги сайловларда бош вазир Куртининг ҳукмрон партияси ғалаба қозонди

21:57 / 07.02.2025
Украинада сайловлар ўтказилиши мумкинми?

16:35 / 04.02.2025