Олий Мажлис Сенати аъзолари сайловини ўтказиш санаси белгиланди
Сайлов кодексига кўра, Сенат аъзоларининг сайлови Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайланганидан кейин бир ойдан кечиктирмай ўтказилиши керак.

Фото: Марказий сайлов комиссияси
Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) қарорига биноан, Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий Кенгашларининг қўшма мажлислари 7-12 ноябр кунлари ўтказилиши белгиланди.
Сайлов кодексининг 76-моддасига кўра, Сенат аъзоларининг сайлови Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайланганидан кейин бир ойдан кечиктирмай ўтказилади. Олий Мажлис Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларининг тегишли қўшма мажлисида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади.
МСК йиғилишида Олий Мажлис Сенати аъзолари сайловини ўтказиш билан боғлиқ айрим ҳужжатлар намуналарини тасдиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, Қўшма мажлис Маслаҳат Кенгаши баёни, Саноқ комиссияси баёни, овоз беришда иштирок этувчи депутатлар рўйхати, Сенати аъзоси сайлови бўйича сайлов бюллетени ҳамда Қўшма мажлис баённомаси намуналари тасдиқланди.
Мавзуга оид

16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

19:32 / 25.04.2025
Танзила Норбоева Туркия Буюк Миллат Мажлиси раҳбари билан учрашди

01:46 / 13.02.2025
Грецияда янги президент сайланди

13:08 / 10.02.2025