«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
«Маккаби Тел-Авив» мухлислари Амстердамда тартибсизлик қилишди.

Фото: ANP/AFP via Getty Images
УЕФА Европа Лигасининг 4-турида «Аякс» Исроил клубини тор-мор этди (5:0).
De Telegraaf хабарига кўра, тунда Амстердам марказининг бир неча жойларида футбол мухлислари билан боғлиқ воқеалар содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Тел-Авив клуби мухлислари такси ҳайдовчилари ва шаҳар аҳолиси билан зиддиятга борган.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган кадрларда исроиллик мухлислар Фаластин байроғини йиртиб ташлашаётгани акс этган. Гувоҳларнинг хабар беришича, кейинроқ байроқ ёқиб юборилган, шундан сўнг такси ҳайдовчилари исроиллик мухлисларни таъқиб қила бошлаган.
Тел-Авивлик мухлислар казинога яширинишга мажбур бўлишган, такси ҳайдовчилари эса ташқарида йиғилиб, машиналаридан баланд овозда сигнал беришган. Ярим соат давомида — полиция вазиятни назоратга олмагунча, ҳеч кимга казинога кириш ва чиқишга рухсат берилмаган.
«Маккабининг агрессив безорилари Фаластин байроғини йиртиб ташлашни бошламагунча ҳеч нарса содир бўлмади. Улар ўтиб кетаётган машиналарга, шу жумладан таксиларга зарар етказишди.
Кейин улар Дам майдонидаги Фаластин байроғига ўт қўйишди, бу эса такси ҳайдовчиларининг жаҳлини чиқарди», — деди амстердамлик такси ҳайдовчиларидан бири.
Мавзуга оид

11:35 / 07.06.2025
Ҳали Фаластинда ҳам имкон бор. Осиё саралашидаги интригалар

15:21 / 06.06.2025
Германияда фаоллар Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди

15:00 / 05.06.2025
Испания Исроил билан ракеталар етказиб бериш бўйича шартномани тўхтатди

14:25 / 05.06.2025