Полшада ЙТҲда жабрланган Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди
Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонасининг консуллик бўлими томонидан Краков шаҳрида жиддий автофалокатга учраган ва қўли ҳамда оёғига шошилинч операция зарур бўлган Ўзбекистон фуқаросига тегишли ёрдам кўрсатилди.

Фото: Дунё
Ўзбекистон элчихонасининг telegram-каналида маълум қилинишича, фуқарога тезроқ ватанга қайтиши учун барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди.
"Чет элда бўлган фуқароларимизга йўлларда эҳтиёткор ва огоҳ бўлишни, шунингдек, бўлиб турган давлатнинг қонунларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни тавсия қиламиз", – дейилади элчихона хабарида.
Ҳар қандай фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонасининг консуллик бўлимига мурожаат қилиш мумкин.
Мавзуга оид

17:16 / 02.06.2025
Полша президентлик сайловида Карол Навроцки ғалаба қозонди

09:30 / 02.06.2025
Экзитпол: Полша сайловларида консерватор Навроцкий етакчилик қилмоқда

11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади

21:54 / 15.05.2025