Айрим битирувчиларга ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади
Ҳар бир туман (шаҳар)да битта умумий ўрта таълим мактаби негизида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилади. "Жасорат мактаби”ни аъло баҳолар билан тамомлаганларга ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.
“Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан ҳар бир туман (шаҳар)да битта умумий ўрта таълим мактаби негизида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилади.
“Жасорат мактаблари"да:
- математика, ЧҚБТ, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади;
- ўқиш учун ўқувчиларни саралаш 5-синфдан бошлаб амалга оширилади;
- робототехника, келажак ўйинлари, тиббий тайёргарлик, ҳуқуқий саводхонлик, миллий спорт ўйинлари каби тўгарак машғулотлари ўтказилади;
- ўқув йили давомида икки марта ҳарбий полигонларда, ҳар чоракда бир марта ҳарбий қисмларда амалий машғулотлар олиб борилади.
2026-2027 ўқув йилидан бошлаб “Жасорат мактаби”ни аъло баҳолар билан тамомлаган “Ватан таянчи” отрядининг аъзоси бўлган бир нафар ўқувчига олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган ҳамда юридик таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.
Таълим ташкилотларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда “Турон” мактаб театри танлови ўтказиб борилади.
Мавзуга оид

09:40 / 17.04.2025
Тошкентда уч кишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

12:52 / 07.11.2024
Ўқиш мақсадида чет элга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

10:44 / 28.09.2024
2024 йилда хорижга ўқиш учун борган Ўзбекистон фуқаролари сони маълум қилинди

17:08 / 29.07.2024