Ярослава Магучих 2024 йилда дунёнинг энг яхши енгил атлетикачиси бўлди
Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси олимпия чемпиони украиналик Магучихга жаҳон титули берилганини эълон қилди. Аввалроқ украиналик 2024 йилда энг яхши европалик енгил атлетикачи деб топилганди.

Ярослава Магучих Фото: Instagram / rosya_dp
Украиналик спортчи, баландликка сакраш устаси Ярослава Магучих Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси (World Athletics) талқинига кўра 2024 йилда дунёнинг энг яхши енгил атлетикачиси бўлди. Бу ҳақда 1 декабр, якшанба куни кечқурун федерациянинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берилди.
Якуний овоз беришда Магучих белгиялик Нафиссата Тиамни ортда қолдирди, у 2024 йилда еттикураш бўйича Олимпиада чемпионига айланганди. Украиналик спортчи кетма-кет учинчи йил World Athletics мукофотига номзод бўлди, бироқ бу совринни биринчи марта қўлга киритди.
2024 йилда дунёнинг энг яхши эркак енгил атлетикачиси таяниб сакраш бўйича швециялик спортчи, икки карра Олимпия чемпиони, 6,25 м баландликдаги Олимпия рекорди соҳиби 25 ёшли Арманд Дюплантис бўлди.
Магучих - баландликка сакраш бўйича жаҳон рекордчиси
Октябр ойи охирида 23 ёшли Магучих 2024 йилда Европанинг энг яхши енгил атлетикачиси деб топилди. European Athletics'нинг ушбу мукофоти украиналик спортчига Шимолий Македония пойтахти Скопе шаҳрида бўлиб ўтган Golden Tracks маросимида топширилди.
Бу йил Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпиадада Ярослава Магучих ўзининг биринчи уринишидаёқ 2 метр баландликни забт этиб, ўз йўналиши бўйича олтин медал соҳибасига айланди. Йил бошида у 2,10 метр натижа билан аёллар ўртасида баландликка сакраш бўйича жаҳон рекордини янгилаб, қаторасига учинчи бор "Олмос лигаси" финалида ғалаба қозонган эди.
Бу натижа билан украиналик спортчи болгариялик Стефка Костадинованинг 37 йиллик рекордини 1 сантиметрга ортда қолдирди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина делегацияси Истанбулдаги музокараларнинг навбатдаги раундига йўл олади — Зеленский
Жаҳон | 20:07
-
Хитойда эркак терракота армиясидаги иккита қадимий ҳайкалга шикаст етказди
Жаҳон | 19:29
-
Россияда террорчилар учун ўлим жазосини жорий этиш таклиф қилинди
Жаҳон | 19:01
-
ФВВ 7 магнитудали зилзила бўлиши ҳақидаги хабарларни рад этди
Ўзбекистон | 18:54
Мавзуга оид

13:23 / 22.04.2025
Шавкат Мирзиёев ҳоккейчилар ва енгил атлетикачиларни ютуқлари билан табриклади

18:07 / 06.12.2024
World Athletics Ўзбекистонни кузатув рўйхатидан чиқарди

08:46 / 04.08.2024
Париж-2024. Ўзбекистонлик спортчиларнинг 4 август кунги чиқишлари

07:53 / 21.08.2023