Ўзбекистон | 13:02 / 05.12.2024
8831
1 дақиқада ўқилади

Ўрта Чирчиқ туманидаги корхонада портлаш: 1 киши вафот этди, 6 киши шифохонага ётқизилди

5 декабр куни эрталаб Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси маъмурий-хўжалик биносида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Портлаш оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов-олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ФВВ

5 декабр куни соат 07:46 да Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, «Ким Пен Хва» МФЙ Қутб Юлдузи кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси маъмурий-хўжалик биносида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

ФВВнинг маълум қилишича, портлаш оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири генерал майор А.Х.Қўлдошев етиб борган ҳамда унинг раҳбарлигида вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. Шунингдек, ҳодиса жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, туман ҳокимияти, прокуратура, ИИБ, ССБ, «Ҳудудгазтаъминоти» раҳбар ходимлари етиб борган. Айни вақтда ФВВнинг ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойида амалий ҳаракатларни олиб бормоқда.  

Мавзуга оид