Спорт | 17:33 / 10.12.2024
45777
1 дақиқада ўқилади
Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо ўйинчисига айланди
Германиянинг Transfermarkt портали Франция чемпионатида фаолият юритаётган футболчиларнинг трансфер баҳосини янгилади.

Фото: Getty images
Унга кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси 5 миллион евродан 12 миллион еврога кўтарилган. Ўзбекистонлик 20 ёшли ҳимоячининг трансфер қиймати 7 млн еврога ошиб, у бу борада «Ланс»нинг нархи энг кўп ошган ўйинчиси бўлди.
Шу тариқа, Ҳусанов Аббосбек Файзуллаев (6 млн евро) ва Элдор Шомуродовни (5 млн евро) ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо ўйинчисига айланди.