Францияда янги бош вазир тайинланди
73 ёшли сиёсатчини тайинлаш ҳақидаги қарор президент Эммануэл Макрон томонидан имзоланди.

Фото: AFP
Франциянинг янги бош вазири этиб Франсуа Байру тайинланди, тегишли қарорни 13 декабр куни президент Эммануэл Макрон имзолади.
Макрон маслаҳатлашувлардан сўнг тайинлов ҳақида маълум қилди. Байру — Макрон тарафдори ва марказчи «Демократик ҳаракат» партияси етакчиси. Унга янги ҳукуматни шакллантириш вазифаси юклатилди.
Олдинги бош вазир Мишел Барние атиги 3 ой ишлаб, 5 декабр куни истеъфога чиққан эди. Бундан бир кун олдин Франция парламенти бош вазирнинг келаси йил бюджетини парламент билан келишилмаган ҳолда тасдиқлаш тўғрисидаги қарори туфайли Барние ҳукуматига ишончсизлик вотумини маъқуллади.
CNN нашрининг таъкидлашича, энди Байру бюджетни бўлинган парламент орқали ўтказиши керак, бунда Макрон чап ва ўнг блокларнинг очиқ қаршиликларига дуч келмоқда.
Мавзуга оид

15:38 / 10.06.2025
Франция Исроилдан Madleen бортида ушланган французларни зудлик билан озод этишни талаб қилди

00:05 / 09.06.2025
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради

21:08 / 03.06.2025
Нидерландия ҳукумати истеъфога чиқишини эълон қилди

10:47 / 31.05.2025