Тошкентда Ўзбекистон-Латвия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Тошкентда Ўзбекистон-Латвия сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Фото: Дунё
ТИВ маълумотига кўра, Латвия делегациясига Латвия давлат котиби ўринбосари – Ташқи ишлар вазирлигининг сиёсий директори Иварс Ласис бошчилик қилди.
Маслаҳатлашувлар давомида томонлар долзарб масалаларни ва Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни фаоллаштириш ва кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳа, меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар алоқалар, шунингдек, транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Икки давлатнинг халқаро майдондаги ўзаро ҳамкорлиги ҳам кўриб чиқилди.
Музокаралар якунлари бўйича турли даражадаги ташрифлар алмашинувини биргаликда ишлаб чиқиш, икки томонлама муносабатларнинг замонавий ҳуқуқий асосларини шакллантириш, маданият ва таълим соҳасидаги тадбирларни ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини 2025 йилда Ригада ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид

11:47 / 23.05.2025
Латвия Россия ҳарбий комплексига алоқадорликда гумон қилинган компанияни текширмоқда

11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди

10:50 / 02.05.2025
Латвия ТАТУ ҳузурида махсус мактаб ташкил этиши мумкин

21:42 / 18.03.2025