Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX ракетаси Жанубий Кореянинг разведка аппаратини орбитага учирди
Американинг Falcon 9 ташувчи ракетаси кичик ўлчамдаги 30 та сунъий йўлдошни орбитага учирди. Улар ораси Жанубий Кореяга тегишли разведка аппарати ҳам бор.

Фото: SpaceX
Американинг Falcon 9 ташувчи ракетаси орбитага 30 та микро сунъий йўлдошни, жумладан, Жанубий Корея ҳарбий аппаратини орбитага учирди. Бу ҳақда SpaceX компанияси хабар берди.
Қайд этилишича, ракета Калифорниядаги Вандерберг космик кучлари базасидаги SLC-4E старт майдончасидан учирилган.
Bandwagon-2 миссияси доирасида 29 та тижорий, шунингдек, 30-50 см аниқликдаги тасвирларга олишга қодир Жанубий Корея ҳукуматининг оптик-электрон разведка аппаратини орбитага олиб чиққан.
Оғирлиги 50 килограммгача бўлган кичик ўлчамдаги ҳар бир сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқишга 300 минг доллар сарфланган.
21 марта фойдаланилган ташувчи ракетанинг биринчи кўп марталик поғонаси Вандерберг базасидаги майдончага бошқарилувчан вертикал қўнишни амалга оширган.
Аввалроқ Falcon 9 ракетаси АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг учинчи авлод GPS III глобал сунъий йўлдош тизимини орбитага олиб чиққанди. Ундан олдин эса Falcon 9 ракета ташувчиси Starlink интернет қопламаси тизимининг глобал тармоғи учун яна 20 та сунъий йўлдошни орбитага муваффақиятли олиб чиқишга муваффақ бўлган эди.
Мавзуга оид

21:52 / 04.07.2025
Boeing 2,8 млрд доллар эвазига Пентагонга иккита сунъий йўлдош етказиб беради

14:50 / 28.06.2025
Ўзбекистон 2028 йилгача ўз сунъий йўлдошини коинотга учиришни режалаштирмоқда

17:38 / 22.06.2025
Фордодаги уран АҚШ ҳужумидан олдин бошқа жойга кўчирилган – ОАВ

11:33 / 09.06.2025