Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дунёдаги энг катта сувости туннелининг қурилиши якунланди
Хитойда узунлиги 3 минг метрдан, диаметри эса 17 метрдан ошадиган дунёдаги энг катта сувости туннелини қуриш ишлари якунига етди.

Фото: China 14th Bureau Group
Хитойлик мутахассислар дунёдаги энг катта сувости Цзинан-Хуанган туннели қурилишини якунлади. New Atlas’нинг ёзишича, 3290 метрли туннел Хуанхэ дарёси остидан, 30 метрли чуқурликда ўтган.
Қайд этилишича, сувости туннели узунлиги 5755 метрга тенг Хуанган-Роуд-Кросс-Хуан магистралининг таркибига киради. Туннелдан ўтадиган олти полосали янги шоссе орқали турли транспорт воситалари соатига 60 километргача тезликда ҳаракатланиши мумкин бўлади.
Туннел диаметри 17 метрни ташкил этади — бу унинг Буюк Британия ва Францияни боғлаб турувчи Ла-Манш остидан ўтган машҳур Евротуннелдан ҳам катталигини англатади (унинг диаметри 7,6 метрга тенг).
Хитой туннелининг қурилишида дунёдаги энг катта «Шанхэ» бурғиловчи машинасидан фойдаланилган — унинг баландлиги беш қаватли уйники билан тенг. Машина 7510 от кучига эга, айланувчи моменти эса 35 минг килонютон-метрни ташкил этади.
Қурилиш давомида махсус автоматик ҳаво ёстиқчалари тизимидан фойдаланилган бўлиб, у босимни барқарорлаштиришга, конструкцияни ушлаб туриш ва сув босиш эҳтимолининг олдини олишга ёрдам берган.
Туннел бир вақтнинг ўзида иккита рекорд ўрнатди: биринчиси — диаметри бўйича, иккинчиси — қурилиш вақти бўйича. Бу қадар катта лойиҳа 110 кун ичида якунланди.
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025