Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди
Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди. У Қўрғонтепа туманига 15 йил ҳокимлик қилган, Сирдарё ва Андижон вилоятлари ҳокими ўринбосари вазифаларида ишлаган.

Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, узоқ йиллар давомида давлат фуқаролик хизматида фаолият юритган Авазбек Эргашев ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.
Авазбек Эргашев 1966 йил Олтинкўл туманида туғилган. 1992 йилда Андижон пахтачилик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1983 йилда Олтинкўл тумани «Оқ-тепа» ширкат хўжалиги аъзоси вазифасидан бошлаган.
1992-2022 йилларда Андижон вилояти Олтинкўл тумани «Оқ-тепа» ширкат хўжалиги аъзоси, энтомолог-агрономи, бош агрономи, раис ўринбосари, Олтинкўл тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси уруғчилик бўлими бош мутахассиси, Андижон вилояти «Пахта уруғчилик» бирлашмаси раиси, Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ғўза уруғчилиги» республика маркази бошлиғи ўринбосари бўлган.
2006-2020 йилларда Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими бўлган, 2020-2022 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифаларида фаолият юритган. 2022 йил февралидан буён Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
У 2023 йил апрел ойи ўрталарида Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид

22:24 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:49 / 29.07.2025
Асака тумани «тўртлиги» давлат мукофотлари билан тақдирланди

21:41 / 28.07.2025