Ҳусанов мухлислар талқинига кўра Лига 1нинг 1-давра рамзий жамоасидан ўрин олди
Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Ланс» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида мухлислар талқинига кўра 1-давра рамзий жамоасидан жой олди.
Мухлислар талқинига кўра Лига 1 1-давра рамзий жамоаси:
Дарвозабон: Херонимо Рулли («Марсел»);
Ҳимоячилар: Ашраф Ҳакими («ПСЖ»), Виллиан Пачо («ПСЖ»), Абдуқодир Ҳусанов («Ланс»), Нуну Мендеш («ПСЖ»);
Яримҳимоячилар: Райан Шерки («Лион»), Жоау Невеш («ПСЖ»), Пер-Эмил Ҳёйберг («Марсел»);
Ҳужумчилар: Брэдли Барколя («ПСЖ»), Жонатан Дэвид («Лилл»), Мэйсон Гринвуд («Марсел»).