Ўзбекистонда стратегик тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи орган ташкил этилди
Президент қарори билан, Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди. Кенгаш ички ва ташқи сиёсатга оид таклифларни президентга киритиб боради. Мувофиқлаштирувчи органга Сардор Умрзоқов раҳбарлик қилади.

Архив фото: Президент матбуот хизмати
“Мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги стратегик таҳлил ва тадқиқот қилиш фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қарор билан, Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди.
Ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш бўйича узоқ муддатли стратегик таҳлилий ҳужжатларни ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда Президентга киритиб бориш Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади. Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозимда Сардор Умрзоқов фаолият олиб бормоқда.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:
- хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;
- давлат ва жамият қурилиши;
- ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;
- ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;
- ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;
- экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг ажалвор ҳужуми ва Теҳронда навбатдаги портлашлар. Урушнинг учинчи кунидаги асосий воқеалар
Жаҳон | 21:42 / 15.06.2025
-
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
-
Kun.uz’нинг расмий Telegram каналидаги ножоиз рекламалар юзасидан обуначиларга мурожаат
Жамият | 20:03 / 15.06.2025
-
Киевда Boeing офиси зарбага учраган, Татаристонда дрон заводига ҳужум қилинди
Жаҳон | 19:45 / 15.06.2025
Мавзуга оид

20:49 / 19.12.2024
Саида Мирзиёева Президент администрациясида ўқувчи ёшлар билан учрашди

12:06 / 18.11.2024
Ўзбекистонлик давлат хизматчилари Оксфордда малака ошириши мумкин

16:30 / 25.08.2023
Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

19:24 / 17.08.2023