Наманган ва Андижонда қарийб 3 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилинди
Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамен
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан Наманган ва Андижон вилоятларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.
Қайд этилишича, Чуст тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Ч.Ш.» МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, жами 2,1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шунингдек, департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва «Ўзэнергоинспекция» вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда «Б.б.» НТМ масъул шахслари ва бошқалар ушбу таълим муассасаси биносини электр тармоғига тижорат мақсадида шартномасиз тўғридан-тўғри улаб, жами 892,2 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

18:51 / 26.06.2025
Хитой қуёш ва шамол энергиясини ривожлантириш бўйича рекорд ўрнатди

15:10 / 18.06.2025
Ҳиндистонлик ёшлар Наманганда олий таълим олишга жалб қилинади

18:46 / 17.06.2025
Россия Тожикистоннинг электр энергиясидан 297 миллион доллар қарзини кечади

16:12 / 12.06.2025