Ўзбекистон | 07:40 / 17.01.2025
4075
1 дақиқада ўқилади

Себзор кўчасидаги кўприк устида 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: Видеодан кадр

2025 йилнинг 17 январ куни соат 01:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасидаги кўприк устида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Lacetti, HOWO юк транспорт воситаси ва Lacetti автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилди.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид