Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди
Хусусан, энди бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида ишлаб чиқилган, таркиби бир хил бўлган дори воситалари клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказилади.
«Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга кўра, дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг Фармакология қўмитаси тавсиясига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган доимий фаолият олиб борувчи Экспертлар кенгаши томонидан қабул қилинади.
Дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш ҳукумат қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Қуйидаги дори воситалари клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказилади, жумладан:
- «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – ГМП» талабларига мувофиқлиги бўйича ўрганишлар ўтказиш талаб этилмайдиган дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари;
- маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган хавфсизлиги ва самарадорлиги референс препаратдан қолишмаслиги клиник олди тадқиқотларида исботланган женерик дори воситалари ва гален препаратлари;
- бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида ишлаб чиқилган, таркиби бир хил бўлган дори воситалари.
Аввалроқ тиббиёт ходимлари фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилиши тўғрисида хабар берилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025 йил 1 июлга қадар тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фаолиятини босқичма-босқич давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини аниқ механизмларни назарда тутган ҳолда жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритади.
Мавзуга оид

14:00 / 17.02.2025
Дориларни сут билан ичиш уларнинг таъсирини яхшилайди — тадқиқот

20:04 / 14.10.2024
Чилонзорда салкам 44 минг долларга қалбаки дори сотганлар ушланди

10:52 / 02.11.2023
“Айрим ҳолатларда дорилар белгиланган нархидан 10 карра қиммат сотиляпти” – Мубин Мирзаев

18:49 / 22.06.2023