Ҳиндистонда ўсмир телефондаги ўйин сабаб поезд остида қолди
Ўсмир онлайн ўйинга муккасидан кетган. Унда ҳар хил хавфли топшириқлар берилади.

Иллюстратив фото
Ҳиндистонда 11-синф ўқувчиси онлайн ўйиндаги топшириқни бажараман деб поезд остига тушиб кетди. Бу ҳақда News9Live хабар бермоқда.
Бҳопал шаҳрида яшаган Мритюнжай Шарма кўп вақтини телефондаги машҳур ўйинга сарфларди. Бу ўйин шартларига кўра, реал ҳаётда турли вазифаларни бажариш керак бўлади. Кунларнинг бирида ўсмирнинг жасади уйи яқинидаги темирйўл изларидан топилган. Марҳумнинг яқинлари, у ўша ўйиндаги топшириқни бажариш учун темирйўлга борган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Фожиа юз берган куни ўсмирнинг оиласи диний тадбирда бўлган, шу сабабли унинг ниятини ҳеч ким билмаган. Полиция ҳодиса бўйича тергов ишларини бошлади.
Ҳиндистонда ушбу ўйин сабаб биринчи марта фожиа юз бераётгани йўқ. 2024 йилда 17 ёшли йигит учинчи қаватдан сакраб, ҳалок бўлганди. Ҳодисадан бир кун олдин у онасидан шундай баландликдан йиқилса, нима бўлиши ҳақида сўраган. Ўсмирнинг оила аъзолари ҳам ўғли ўйинда хавфли топшириқ олиб, шундай қилганига ишонади.
Мавзуга оид

21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди

21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади

22:08 / 20.05.2025
Ҳиндистонда май бошидан бери 8 киши йўлбарслар ҳужуми қурбонига айланди

00:15 / 20.05.2025