Жамият | 17:00 / 24.01.2025
6900
3 дақиқада ўқилади
Реклама

KIA Sonet юбилейи: ADM Jizzakh заводида 10 мингинчи автомобил ишлаб чиқарилди

2025 йил 23 январь куни ADM Jizzakh автомобиль заводи муҳим ишлаб чиқариш босқичига эришди – Kia Sonet моделидаги 10 мингинчи автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу марра ушбу моделнинг тобора оммалашаётганини намоён этади, чунки у 2024 йилда Kia автомобиллари орасида Ўзбекистондаги сотув бўйича етакчи бўлиб, маҳаллий истеъмолчиларнинг ишончини қозонган эди.

Фото: Kia

ADM Jizzakh – Ўзбекистонда хусусий инвестициялар асосида ташкил этилган биринчи автомобиль заводидир. Заводнинг алоҳида аҳамияти шундаки, кроссовер Kia Sonet мамлакатимизда тўлиқ технологик жараён (CKD), яъни кузовларни пайвандлаш, бўяш ва йиғиш жараёнларини ўз ичига олган ишлаб чиқариш цикли асосида ишлаб чиқарилаётган биринчи Kia моделига айланди. Sonet автомобилларини ишлаб чиқариш 2024 йил март ойида бошланган бўлиб, йиғув жараёнининг илк кунлариданоқ моделнинг локализация даражаси 30% ни ташкил этди.

Муваффақиятга эришиш йўли

2024 йил июль ойида 1мингинчи Kia Sonet ишлаб чиқарилди ва бу завод учун бурилиш нуқтаси бўлди. Кейинги олти ой ичида автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 10 баробарга ошди. Бу истеъмолчиларнинг ортиб бораётган талаблари ва ишончидан дарак беради. Kia Sonet замонавий дизайн, тежамкорлик ва кўплаб қулай функцияларни ўзида мужассам этган. Бу сифатлар моделни шаҳар ҳаёти ҳамда саёҳатлар учун универсал ечимга айлантириб, унинг ишончлилиги ва функционаллигини янада ёрқинроқ кўрсатди.

ADM Jizzakh'нинг Ўзбекистон автомобиль саноатидаги ўрни

ADM Jizzakh заводи ADM Global компаниялар гуруҳининг таркибий қисми бўлиб, у Kia брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори саналади. Заводнинг фаолияти Kia Corporation билан стратегик ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда. Бу шерикчилик миллий иқтисодиётни ривожлантиришга, иш ўринларини яратишга ҳамда Ўзбекистоннинг минтақавий автомобиль бозоридаги позициясини мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда. Ҳозирда заводда 3000 дан ортиқ ходим меҳнат қилади.

10 000 мингинчи Kia Sonet'нинг ишлаб чиқарилиши Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сифатга бўлган истеъмолчилар ишончини ҳамда ички ва минтақавий бозор талабларини қондиришда миллий ишлаб чиқаришнинг аҳамиятини намоён этади.

ADM Jizzakh миллий автомобил саноатининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшишда давом этмоқда ҳамда янги сифат ва технологик стандартларни жорий қилмоқда.

Ўзбекистонда Kia автомобиллари моделлари, уларнинг техник хусусиятлари, комплектациялари ва нархлари ҳақида ADM Global компаниялар гуруҳи сайти орқали маълумот олиш мумкин.

Маълумот учун:

Телефон: (+998) 55−500−83−33

Веб-сайт: kia.uz

Ижтимоий тармоқлар:

Facebook

Instagram

Telegram

YouTube

Реклама

Мавзуга оид