Тошкентда пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Автобус пиёдани уриб юборди, у тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент - Мирзо Улуғбек кўчалари кесишган чорраҳада 4 январ куни йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) юз берди.
Тошкент шаҳар ЙҲХБ хабарига кўра, 1966 йилда туғилган ҳайдовчи автобусни бошқариб келаётиб, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 27 ёшли пиёдани уриб юборган. Ҳодиса оқибатида у тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

20:21
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди

10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади

18:02 / 20.05.2025
Тошкентда каналга тушиб кетган қизни қутқарган эркак ҳалок бўлди

18:17 / 19.05.2025