Қозоғистонда халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди
Ушбу шахс гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда гумонланиб, Молдова ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси томонидан қидирувга берилган.

Фото: polisia.kz
Қозоғистонда Интерпол томонидан қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар беради Полициа.кз.
Маълум қилинишича, Оқтўбе вилоятидаги «Жайсан» темирйўл ўтказиш пунктида ноқонуний гиёҳвандлик воситаларини ташиш айблови билан Молдова ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси томонидан қидирувда бўлган ўзбекистонлик қўлга олинган.
Гумонланувчи 2013 йилда бошқа шахслар билан биргаликда гиёҳванд моддаларни халқаро етказиб беришни ташкил қилган. Молдовага кириш вақтида унинг ёнидан 46 грамм героин топилган.
Айни вақтда эркак вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилган.
Аввалроқ қидирувда бўлган ўзбекистонлик Туркиядан депортация қилингани тўғрисида хабар берилганди. У бир қанча фирибгарлик жиноятларини содир этиб, фуқароларга катта миқдорда зарар етказганликда айбланмоқда.
Шунингдек, январ бошларида Туркия ва Ўзбекистон ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Истанбул шаҳрида қўлга олинган И.У. (1969 й.т.) Ўзбекистонга депортация қилинган. У 2015 йилдан буён автомобил олди-сотди соҳасида кўплаб фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган.
Мавзуга оид

11:21 / 16.05.2025
Токиода Ўзбекистоннинг беш нафар фуқароси қўлга олинди

23:58 / 15.05.2025
9 млн долларни талон-торож қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди

17:50 / 02.05.2025
Украинада 11 кишини ўлдирган Ўзбекистон фуқароси умрбодга қамалди

12:06 / 02.03.2025