Тошкент шаҳрида 1,7 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган МЧЖ аниқланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамен
Тошкент шаҳрида жойлашган МЧЖлардан бири 1,7 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаб фойдаланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси, ИИББ ва “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “K.Y.” МЧЖ масъул шахслари корхона биносидаги электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатиб 2 млн киловатт соат электрдан ўғрилик йўли билан фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,7 млрд сўм зарар етказган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

18:46 / 17.06.2025
Россия Тожикистоннинг электр энергиясидан 297 миллион доллар қарзини кечади

16:12 / 12.06.2025
Энергетика соҳасида давлатга етказилган зарар 471 млрд сўмдан ошди

17:39 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди

16:33 / 06.06.2025