Ўзбекистон | 10:21 / 11.02.2025
1241
2 дақиқада ўқилади

2024 йили судлар томонидан қанча фуқарога нисбатан маъмурий жазо қўллангани айтилди

Ўзбекистонда 2024 йили жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 740 минг 994 нафар шахсга нисбатан 613 минг 142 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 

Фото: Kun.uz 

Олий суд маълум қилишича, ишлар доирасида 469 минг 568 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазолар қўлланди. Шунингдек, ярашилгани муносабати билан 94 886 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг аксариятини майда безорилик, автомобил транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, ҳақорат қилиш, электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш, транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ва совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар ташкил этади.

Шу билан бирга, апелляция тартибида 9 899 нафар шахсга нисбатан 8 297 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 2 581 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 2 945 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Бундан ташқари, кассация тартибида 7 124 нафар шахсга нисбатан 6 657 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 2 644 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 1 863 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 1 919 нафар шахсга нисбатан 1 769 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 359 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 464 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Мавзуга оид