Тошкентда 10 ёшли ўқувчи ЙТҲ оқибатида жароҳатланди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани 260-сонли умумтаълим мактаби қаршисида 11 феврал куни соат 12:20 ларда ЙТҲ содир бўлди.

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилишича, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Б.З. Nexia-3 машинасини бошқариб кетаётиб, 2015 йилда туғилган пиёда С.С.ни уриб юборди.
Ҳодиса оқибатида пиёда тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

18:09
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди

12:00 / 05.06.2025
Хоразмда ёш йигит бошқарувидаги Tracker каналга қулади

15:08 / 04.06.2025
Тошкентда Nexia хавфсизлик оролчасидаги пиёдани уриб юборди

22:28 / 03.06.2025