Ўзбекистон ва Озарбойжон ID-карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда
ID-карталардан фойдаланиш Ўзбекистон ва Озарбойжон фуқароларига чет эл паспортини олмасдан туриб чегарани кесиб ўтиш имконини беради.

Фото: Facebook / Miss Union
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ва Озарбойжоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари ўртасида икки давлат фуқароларининг ID-карталарини чегарадан ўтиш учун расмий ҳужжат сифатида тан олиш имконияти муҳокамасига бағишланган онлайн учрашув ташкил этилди.
Таъкидланганидек, ушбу саъй-ҳаракат саёҳатларни енгиллаштириш ва икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Томонлар фуқаролар ҳаракатини соддалаштириш, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва миграция сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ушбу қадам муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этдилар.
ID-карталардан фойдаланиш Ўзбекистон ва Озарбойжон фуқароларига чет эл паспортини олмасдан туриб чегарани кесиб ўтиш имконини беради, бу эса саёҳат қилиш қулайлигини оширади ва мамлакатлар ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлайди.
Шунингдек, мазкур қарорнинг қабул қилиниши Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик алоқаларини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
Мавзуга оид

15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди

21:04 / 02.05.2025