Тошкент шаҳри ҳокимлиги дарахтлар қулаши хавфи туфайли аҳолини огоҳликка чақирди
Қалин қор шароитида тошкентликларга хавфсизлик чораларини кўриш тавсия этилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳри ҳокимлиги 26 февраль куни ёғган кучли қор туфайли аҳолини эҳтиёткорликка чақирди.
«Қорнинг намлиги ва оғирлиги туфайли дарахтлар ва енгил қурилмаларнинг қулаш хавфи мавжуд. Йўлакларда эҳтиёт бўлинг, тепангиз ва атрофингиздаги муҳитга диққатли бўлинг. Газ босими ўзгаришларини эътибордан четда қолдирманг. Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш учун хавфсизлик чораларига риоя қилинг. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилинг. Ўзингиз ва мулкингизни асранг», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, шаҳар бўйлаб ободонлаштириш бўлимлари ва бошқарув сервис компанияларининг ходимлари қорларни тозалаш ва унинг оқибатларини бартараф этиш ишларини давом эттирмоқда.
Мавзуга оид

11:16
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади

09:39 / 23.05.2025
Бўрижардаги фожиа. Одамлар хавфсизлиги охирги ўриндами?

19:00 / 22.05.2025
Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

18:50 / 22.05.2025