Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 4 та қўшимча савдо йўлаги очилиши мумкин
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртадаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида 4 та қўшимча савдо йўлаклари очилиши режалаштирилмоқда.

Kazinform халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, Жетису вилояти тадбиркорлари билан учрашган Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов мазкур ташаббуснинг амалга оширилиши ҳақида гапирди.
Бундан ташқари, дипломатик миссия раҳбари Ўзбекистоннинг иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларини тавсифлаб берди. Хусусан, Тошкент давлат чегараларидаги назорат-ўтказиш пунктларини таъмирланмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу товар айирбошлаш ҳажмининг ошишига бевосита хизмат қилади.
Kazinform ХАА, шунингдек, ўтган йили Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,2 миллиард доллардан ошганини урғулаган.
Мавзуга оид

20:23 / 03.08.2025
Қозоғистон жанубида 40 гектар майдонда юз берган ёнғин ўчирилди

19:08 / 03.08.2025
Қозоғистон Афғонистонга ёрдам кўрсатишда давом этади – Тўқаев

18:33 / 31.07.2025
Қозоғистондаги иккинчи ва учинчи АЭС Хитой томонидан қурилади

15:17 / 24.07.2025