Ўзбекистон | 10:14 / 08.03.2025
1804
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Фото: Прокуратура департаменти

Унда, фуқаро А.Н.га тегишли “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода фуқаро О.Р. тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан тўғри уланиб, 224,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. ва бошқалар “Хожикент” МФЙ ҳудудидаги хонадонда тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан тўғри уланиб, 141,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда S.Sh. оилавий корхонаси масъул шахслари “Ялпоқтепа” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан тўғри уланиб, 170 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид