Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ипотека банк OTP Group 2024 йилги молиявий натижаларини эълон қилди: сезиларли даромад ўсиши ва барқарор ривожланиш
11 март куни Ўзбекистондаги энг йирик чакана банкларидан бири ва умумий активлар бўйича бозор улуши қарийб 7 фоизни ташкил этувчи бешинчи йирик молиявий институт Ипотека банк OTP Group 2024 йил якуни бўйича МҲХС асосидаги молиявий натижаларини эълон қилди. Банк барқарор операцион фаолият, даромадларнинг ўсиши, шунингдек, молиялаштириш тузилмаси ва рискларни бошқариш самарадорлиги туфайли юқори даромадлиликка эришди.

Фото: Ипотекабанк
Асосий молиявий кўрсаткичлар:
• Жами активларнинг йиллик ўсиши: +17%
• Умумий капиталнинг йиллик ўсиши: +35%
• Солиқдан кейинги соф фойда: 1,837 трлн сўм (145 млн АҚШ долларига эквивалент)
• Харажат/даромад нисбати (CIR): 38%
• Риск қиймати (COR): 1,16%
• Хусусий капитал рентабеллиги (ROE): 30,4%
• Активлар рентабеллиги (ROA): 4,0%
Ушбу натижалар Ипотека банк OTP Group’нинг халқаро OTP Group банк гуруҳи таркибига муваффақиятли қўшилганлигини, банкнинг мустаҳкам операцион бошқарув тизими ҳамда бизнес стратегиясининг самарадорлигини тасдиқлайди. Банк фаолиятининг ривожланиши юқори малакали профессионал бошқарув, харажатларни оптималлаштириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш стратегиясига асослангандир.
Ипотека банк OTP Group келажакда инновацион молиявий технологияларни жорий этиш, операцион самарадорликни ошириш ва мижозларга кўрсатиладиган хизмат сифатини янада такомиллаштириш орқали ўз мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган стратегиясини изчил давом эттиради.
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Linkedin
Реклама ҳуқуқи асосида