Каттақўрғонда эшак сўйиб, гўштини сотиб келган шахслар аниқланди
Ушбу фаолият билан шуғулланиб келган шахсларнинг хонадонидан 250 кг эшак гўшти ва сўйиш учун тайёрлаб қўйилган 4 та эшак топилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро хонадонида эшак сўйиб, гўштини сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.
Маълум қилинишича, ўрганишлар давомида Каттақўрғон туманининг Янгиқўрғонча маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қириш” каналига эшак суяклари ташлаб кетилганлиги аниқланган. Шунингдек, Алижон маҳалласининг Наврўз кўчасида яшовчи Х.К. ва Х.Н. хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Жараёнда хонадон молхонасидан 250 кг эшак гўшти ва сўйиш учун тайёрлаб қўйилган 4 та эшак топилган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди.
Мавзуга оид

22:11 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?

12:15 / 10.05.2025
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги гўшт нархининг ошишига сабаб бўлган омилларни маълум қилди

21:22 / 05.05.2025
“Қозонда 1 грамм гўшт йўқ” — Самарқанддаги давлат боғчасида болаларга гўштсиз овқат берилмоқда

20:59 / 29.04.2025