Қибрайда психофаол дориларни яшириб тарқатаётган «закладчик»лар ушланди
«Хавфсиз ҳудуд» тезкор профилактик тадбири доирасида Қибрай тумани Аҳиллик маҳалласи ҳудудида Тошкент вилояти ИИББ 1-минтақавий ҳудуд патрул-пост хизмати ходимлари томонидан «закладчик»лар билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Фото: ИИББ
Ходимлар хизмат вақтида шубҳали ҳаракат қилган 22 ёшлар атрофидаги икки нафар шахсларни кузатганлар. Кузатув давомида ходимлардан қочишга уринган 2003 йилда туғилган шахс (М.А. ва Ж.М.)лар ушланиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада уларнинг ёнида 520 дона қадоқланган ҳолатдаги кучли таъсир қилувчи, психофаол дори воситалари борлиги аниқланиб, ИИБ тезкор ходими иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилди.
Аниқланишича, ушбу шахслар мазкур воситаларни ҳудуднинг хуфиёна жойларида «закладка» кўринишида яшириш мақсадида олиб келганлар.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

12:11 / 10.06.2025
Кучли таъсир қилувчи дориларнинг муомалага киритилиши олди олинди

23:20 / 09.06.2025
Қибрай туманидаги кўприклардан бирида автомобил ҳаракати тўлиқ чекланди

15:50 / 08.06.2025
Ўзбекистонда дорилар Қозоғистонга қараганда қиммат – фармацевтика бозорига қандай омиллар таъсир қиляпти?

10:06 / 07.06.2025