Полша президенти яна бир бор АҚШни ядровий қуролларини ўз мамлакати ҳудудига жойлаштиришга чақирди
Президент Анжей Дуда ушбу таклифни Трампнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог билан муҳокама қилган.

Фото: AFP/Getty Images
Полша президенти Анжей Дуда АҚШни Россия тажовузини тийиб турувчи омил сифатида ядровий каллакларини ўз мамлакати ҳудудига жойлаштиришга чақирди, деб ёзмоқда Financial Times.
«НАТО чегаралари 1999 йилда шарқ томон силжиди, шу боис 26 йил ўтиб, НАТО инфратузилмалари ҳам шарқ томонга кўчирилиши керак», — дейди Дуда.
Дуданинг сўзларига кўра, у ушбу таклифни Трампнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог билан муҳокама қилган. «Бунинг нафақат вақти келди деб ўйлайман, балки ушбу қурол шу ерда бўлганида хавфсизроқ бўларди», — дея қўшимча қилган Анжей Дуда.
Полша президентининг фикрича, қарорни Доналд Трамп қабул қилиши керак, аммо Дуда Владимир Путиннинг Россия ядровий қуролини Беларус ҳудудига жойлаштиришни ваъда қилгани тўғрисидаги баёнотини эслатиб ўтди. «Россия ўзининг ядровий қуролини Беларусга жойлаштиришда ҳатто ўйланиб ҳам ўтирмади. Улар ҳеч кимдан рухсат сўрамади», — дейди Дуда.
FT’нинг қайд этишича, Дуданинг илтимоси Москвада провокация сифатида қабул қилинади. Россия чегараси яқинида ядровий қурол жойлаштирилишини Кремл жиддий таҳдид сифатида қабул қилади.
2023 йил мартда Владимир Путин Россия Беларуснинг сўровига кўра, ўзининг тактик ядровий қуролларини республикага жойлаштиришини маълум қилганди. Шу билан бирга, Минск ядровий зарядлар бўйича назоратга эга бўлмайди.
Полша охирги йилларда бир неча бор Америка ядровий қуролларини ўз ҳудудига жойлаштиришга тайёр эканини таъкидлаб келади. Дуданинг бундай таклифи Жо Байден президентлиги даврида ҳам билдирилган. Шу билан бирга, Полша НАТОнинг Nuclear Sharing дастурига ҳам қўшилишга тайёрлигини билдирган — унинг доирасида АҚШ 1954 йилдан бери ўз ядровий қуролларини Буюк Британия, Германия, Италия, Туркия, Нидерландия, Греция ва Белгияга жойлаштирган. Аммо 1997 йилда Россия ва НАТО ўртасида имзоланган ҳужжатга кўра, алянс «ядровий қуролларини янги аъзолари ҳудудига жойлаштиришни режалаштирмаслиги» белгиланган.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 00:28
-
Британияда 400 мингдан ортиқ давлат хизматчиси сунъий интеллектдан фойдаланишга ўқитилади
Фан-техника | 00:07
-
Навоий учун Хитойдан 42 та замонавий автобус олиб келинди
Ўзбекистон | 00:00
Мавзуга оид

17:16 / 02.06.2025
Полша президентлик сайловида Карол Навроцки ғалаба қозонди

09:30 / 02.06.2025
Экзитпол: Полша сайловларида консерватор Навроцкий етакчилик қилмоқда

22:39 / 20.05.2025
АҚШ янги атом бомбаси яратилганини эълон қилди

11:44 / 19.05.2025