Трамп тарихдаги энг ҳалокатли самолёт яратилганини эълон қилди
F-47 янги авлод қирувчи самолётини Boeing компанияси ишлаб чиқаради.

Фото: AP
Америкалик ишлаб чиқувчилар F-47 янги авлод қирувчи самолётини яратди. Ҳаво кемасининг тажрибавий версияси деярли 5 йил давомида яширинча синовдан ўтказилди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг маълум қилишича, Next Generation Air Dominance (NGAD, Ҳавода устунликнинг янги авлоди) қирувчи самолётини ишлаб чиқариш бўйича 20 миллиард долларлик дастурни Boeing компанияси қўлга киритди.
Янги самолёт тарихдаги энг ҳалокатлиси деб аталмоқда ва Lockheed Martin F-22 Raptor самолётининг ўрнини эгаллаши керак. Қирувчи самолёт 2 Мах тезликка (тахминан 1450 км/соат) эриша олади. У радарлардан яширувчи илғор технологиялар билан жиҳозланади.
Трамп сўзларига кўра, самолёт F-47 деб номланади ва прототип 5 йилдан бери синалмоқда.
Мавзуга оид

22:17 / 24.05.2025
Трамп АҚШ энди «демократияни куч билан ўрнатмайди» деб ваъда берди

22:00 / 24.05.2025
Илон Маск нега сиёсатдан узоқлашишга қарор қилгани маълум бўлди

20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади

16:19 / 24.05.2025