Суд футболчи Дани Алвеснинг 4,5 йиллик қамоқ ҳукмини бекор қилди
Машҳур футболчи зўрлаш иши бўйича оқланди, аммо ҳукм устидан ҳали апелляция берилиши мумкин.

Фото: Reuters
Каталония Олий суди зўрлаш иши бўйича судланган бразилиялик футболчи Дани Алвеснинг апелляциясини тўлиқ қаноатлантирди ва айблов ҳукмини бекор қилди. Шунингдек, Алвеснинг эркин ҳаракатланиши учун қўйилган барча чекловлар олиб ташланди, деб хабар берди Reuters.
Суд ишда «айбсизлик презумпцияси талаб қиладиган меъёрлардан ошиб кетадиган» далиллар етарли эмаслигини аниқлади. Суднинг таъкидлашича, жабрланувчи деб тахмин қилинган аёлнинг кўрсатмалари видеоёзувлар орқали тасдиқланиши мумкин бўлган фактларга келганда ишончли эмас. Суднинг фикрича, бу жабрланувчи аёлнинг кўрсатмалари ҳақиқат эмаслигини «аниқ кўрсатди».
Қарор устидан ҳали ҳам Испания Олий судига шикоят қилиниши мумкин.
2024 йил февралида суд Алвесни 2022 йилда Барселона шаҳри тунги клуби ҳожатхонасида аёлни зўрлаганликда айблаб, тўрт ярим йилга озодликдан маҳрум қилди. Алвес 2023 йил январида ҳибсга олинганидан бери қамоқда эди. 2024 йил мартида, ҳукмдан бир ой ўтиб, суд уни бир миллион евро гаров эвазига озод қилди.
41 ёшли Алвес ўз фаолиятини Испаниянинг «Севилья» клубида бошлаган ва кейин «Барселона»да саккиз мавсумни ўтказган, у билан бир неча бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ва бир неча бор Испания чемпиони бўлган. 2016 йилдан бери Алвес «Ювентус», «Пари Сен-Жермен» ва Бразилиянинг «Сан-Паулу» клубларида ўйнаган. Кейин у эркин агент сифатида «Барселона»га қайтди ва 2022 йилда клубни тарк этиб, мексикалик UNAM Pumas билан шартнома имзолади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
3 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:44
-
Бўрижар каналидаги воқеа қаҳрамонлари “Жасорат” медали билан тақдирланди
Жамият | 22:38
-
Андижонда Hyundai ҳайдовчиси 5 та машина билан ЙТҲ содир этди
Жамият | 22:28
Мавзуга оид

15:13 / 02.06.2025
“Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқадамиз” — сенатор одил судлов масаласида

18:37 / 29.05.2025
Фарғонада танишини қасддан босиб ўлдирган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

14:53 / 29.05.2025
Суд журналист Анора Содиқованинг даъвосини рад этди

12:56 / 29.05.2025