“Хавф туғдиряпти” — Трамп Оқ уйдаги салкам 200 йиллик магнолия дарахти кесиб ташланишини айтди

Фото: NPS / Kelsey Graczyk
Оқ уй АҚШнинг еттинчи президенти Эндрю Жексон томонидан экилгани айтиладиган магнолия дарахтидан воз кечмоқда. Бу ҳақда амалдаги давлат раҳбари Доналд Трамп ўзига тегишли Truth Social ижтимоий тармоғида хабар берди.
Унинг айтишича, дарахт “ачинарли аҳволда” бўлиб, Оқ уйга кираверишда хавф туғдирмоқда. Трамп келаси ҳафтада дарахт кесиб ташланишини ва унинг ўрнига бошқа “жуда гўзал дарахт” ўтқазилишини ёзиб қолдирган.
Трампнинг таъкидлашича, мазкур магнолия ёғочи сақлаб қолинади. Оқ уй ходимлари ундан “бошқа юксак ва эзгу мақсадларда” фойдаланишлари мумкинлиги қайд этилган.
Маълумот учун, Эндрю Жексон 1829—1837 йилларда АҚШ президенти бўлган. Кенг тарқалган версияга кўра, у инаугурациясидан бир неча ой олдин, 1828 йилда вафот этган рафиқаси Рейчел хотирасига магнолия эккан. Бироқ АҚШ Миллий боғлар хизмати архив суратларида магнолиянинг Оқ уй ёнида фақат 1860 йилларда пайдо бўлганини кўрсатади.
Мавзуга оид

22:17 / 24.05.2025
Трамп АҚШ энди «демократияни куч билан ўрнатмайди» деб ваъда берди

22:00 / 24.05.2025
Илон Маск нега сиёсатдан узоқлашишга қарор қилгани маълум бўлди

20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади

21:45 / 23.05.2025