Ван Гогнинг сўнгги картинаси билан боғлиқ суд можаролари якунланди
«Дарахт илдизлари» асари нидерландиялик импрессионист томонидан Овер-сюр-Уазда чизилган сўнгги картина ҳисобланади.

Фото: Vincent Van Gogh Foundation
Нидерландиялик рассом Винсент Ван Гог ҳаётининг сўнгги соатларида чизган «Дарахт илдизлари» картинаси билан боғлиқ суд жараёнлари якунланди, деб хабар беради Euronews.
Маълумотларга кўра, Ван Гог «Дарахт илдизлари» картинасини Париж яқинидаги буғдой даласида ўз жонига қасд қилган кунда чизган. Овер-сюр-Уаздаги ушбу жой орадан 130 йилдан ошиқ вақт ўтиб, санъат оламидаги энг қизғин ҳуқуқий можаролардан бирининг марказига айланди.
2020 йилда Ван Гог ўзининг охирги картинасини Овер-сюр-Уаз қишлоғидаги боғда яратгани аниқланган. Боғ Добини кўчасидаги 48-уйда истиқомат қилувчи Жан-Франсуа ва Элен Серлингерга тегишли. Улар ҳозирда мазкур ҳудудни санъат ихлосмандлари учун экскурсия уюштирадиган масканга айлантирган (у ерга ташриф буюриш учун 8 евро тўлаш керак).
Аммо мэр Изабел Мезер ушбу майдон жамоат йўлининг бир қисми эканини таъкидлаб, суд жараёнларини бошлаган. Серлингерлар эса ерни 2013 йилда, унинг аҳамияти маълум бўлишидан анча олдин сотиб олганликларини билдирган.
Суд 2023 йилда эр-хотин фойдасига қарор чиқарган, энди бўлса, Версал апелляция суди ушбу қарорни тасдиқлаб, узоқ йиллик баҳсга якун ясади.
«Винсент Ван Гог картинасида тасвирланган дарахт илдизлари жойлашган қиялик жамоат йўлининг бир қисми ҳисобланмайди», — дейилади суд қарорида.
Қарор эълон қилинганидан кейин Мезер ижтимоий тармоқларда бунга эътироз билдириб, суд жараёнларини давом эттиришга ваъда берди: «Ушбу илдизлар товар эмас — улар Овер аҳолисига тегишли».
Нидерландиялик рассом асарида тасвирланган дарахт илдизлари Франциядаги Ван Гог институти илмий директори Ваутер ван дер Вин томонидан аниқланган эди. У картинада тасвирланган жой Овер-сюр-Уаз қишлоғининг бир чеккаси эканини пайқаб қолган.
Амстердамдаги Ван Гог музейи маълумотларига кўра, Ван Гог «Дарахт илдизлари» устидаги ишини туганган кун буғдой даласига чиқиб, тўппончадан ўз кўксига ўқ узган. У орадан икки кун ўтгач, 1890 йил 29 июлда вафот этган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон миллий жамоасининг барча вакиллари мукофотланади
Спорт | 11:31
-
Россиялик олигархлар ЕИ санкциялари бўйича суд жараёнида навбатдаги мағлубиятга учради
Жаҳон | 11:22
-
Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади
Ўзбекистон | 11:17
-
Tesla ва Трампнинг фирмалари акциялари Маск билан баҳсдан кейин қулади
Жаҳон | 11:13
Мавзуга оид

21:40 / 27.09.2024
Ван Гогнинг «Кунгабоқарлар»ига шўрва сепган фаоллар озодликдан маҳрум этилди

08:05 / 03.08.2024
Ван Гогнинг қабрини қазиган беларуслик ЕИдан чиқариб юбориляпти

19:25 / 12.11.2021
Кимошди савдосида Ван Гогнинг учта асари 154 млн долларга сотилди

09:49 / 07.08.2017