Трамп рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини эълон қилди
«Биз кучли бўлишимиз керак, чунки ҳозир атрофда ёмон кучлар кўп», деди у.

Фото: Getty images
АҚШ президенти Доналд Трамп мудофаа учун 1 триллион долларлик рекорд даражадаги бюджетни тасдиқлашини айтди.
«Биз моҳиятан триллион долларга яқин бюджетни қабул қилдик», деди Трамп Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан учрашувдан кейин. Трампнинг айтишича, бу «ҳарбийларга берилган энг катта бюджет» бўлади.
«Ҳеч ким бундай нарсани кўрмаган. Биз армиямизни қуришимиз керак ва биз жуда тежамкормиз, лекин биз қуришимиз керак бўлган нарса армия. Ва биз кучли бўлишимиз керак, чунки ҳозир атрофда ёмон кучлар кўп», деди у.
АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет ижтимоий тармоқдаги аккаунтида шундай деб ёзди: «Раҳмат, жаноб президент! Тез орада: биринчи триллион долларлик мудофаа бюджети. Президент Трамп армиямизни қайта қурмоқда — ва тез».
Трамп триллион доллар фақат Пентагонга ёки бошқа идораларни ўз ичига олган умумий миллий мудофаа бюджетининг бир қисми сифатида ажратиладими аниқлик киритмади. Аммо бу рақам, Politico қайд этганидек, бу йил Конгресс миллий мудофаа дастурлари, жумладан, Пентагон учун ажратган 892 миллиард доллардан ошади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17
-
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди
Фан-техника | 20:05
-
Қамчиқ довонида сел туфайли йўлнинг бир қисми ёпилди
Жамият | 19:45
-
Маск Трампни обрўсизлантирувчи постини ўчириб ташлади
Жаҳон | 19:30
Мавзуга оид

20:05
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди

19:30
Маск Трампни обрўсизлантирувчи постини ўчириб ташлади

16:03
АҚШ суди Ҳарвард халқаро талабалари учун виза чекловини вақтинча тўхтатди

13:44