Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украина яқинидаги Полша аэродромидан кучларини олиб чиқиб кетяпти
Қўшма Штатлар Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш маркази бўлган Жешувдан Полшанинг бошқа қисмларига шахсий таркиби ва ҳарбий техникасини қайта жойлаштирмоқда.

Фото: Getty Images
Қўшма Штатлар ўз қўшинларини Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдами учун асосий логистика маркази бўлган Жешув яқинидаги Ясёнка Полша ҳарбий аэродромидан олиб чиқилишини эълон қилди. У ердаги ҳарбий хизматчилар ва жиҳозлар Полшадаги бошқа жойларга кўчирилади, деб хабар берди АҚШ армиясининг Европа ва Африкадаги қуруқликдаги қўшинларининг Висбаденда жойлашган қўмондонлиги 7 апрел, душанба куни.
Баёнотда айтилишича, бу ҳаракат ҳарбий амалиётларни тартибга солиш, иттифоқчиларни қўллаб-қувватлашни яхшилаш ва самарадорликни ошириш бўйича кенгроқ стратегиянинг бир қисми бўлган «узоқдан бери режалаштирилган» акциядир. Қарор Полша ва бошқа НАТО иттифоқчилари расмийлари билан келишилган.
Қўмондон Кристофер Донахю, бошқа нарсалар қаторида, бу чора «Америка солиқ тўловчиларининг ўн миллионлаб долларларини тежашга ёрдам беради» деди. «Ушбу объект Полшанинг доимий ҳарбий базаси эмас, лекин уч йил давомида АҚШ, НАТО ва ҳамкор кучлар томонидан фойдаланилади», — дейилади баёнотда.
Қўмондонлик шунингдек, Полша жануби-шарқидаги аэродромдан Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда фойдаланишда давом этишини таъкидлади. Россиянинг кенг кўламли уруши бошлангандан сўнг, америкалик аскарлар Ясёнкага, шу қаторда аэродромни Patriot РҚМ тизимлари билан ҳимоя қилиш учун жойлаштирилди. Энди Полша бошқа НАТО иттифоқчилари билан биргаликда аэродромни ҳимоя қилишни ўз зиммасига олади. Сўнгги ойларда у ерда Германия ва Норвегиянинг Patrion тизимлари ўрнатилди.
Мавзуга оид

08:14 / 09.07.2025
Нидерландия ва Норвегия Полша осмонида патруллик қилади

15:10 / 07.07.2025
Полша Германия билан чегарада чегара назоратини жорий қилди

19:21 / 04.07.2025
Полша Жанубий Кореядан 180 та танк сотиб олади

15:39 / 02.07.2025