Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшниларимиз қийналса, бир четда қараб турмаймиз - Тўқаев
Қозоғистон президенти қўшни давлатлар билан ҳар томонлама манфаатли ҳамкорликни давом эттириши, улар асосида мувозанатли ва барқарор ташқи сиёсат юритишини айтди.

Фото: Акорда
Қозоғистон халқаро ҳамжамиятнинг масъулиятли аъзоси сифатида очиқ савдо, товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши тамойилларига қатъий содиқ қолади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Чимкентдаги оммавий йиғилишда маълум қилди.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек, мамлакат барча шериклар билан муносабатларни ўзаро ишонч, очиқ мулоқот ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш асосида қурмоқда.
«Савдо тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, нафақат алоҳида мамлакатлар, балки бутун минтақалар фаровонлигига ҳисса қўшади. Қозоғистон Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жанубни боғловчи асосий савдо йўллари чорраҳасида жойлашган. Айтишимиз мумкинки, бу нафақат географик жойлашувнинг ўзига хослиги, балки бизнинг тарихий миссиямиздир. Биз ушбу стратегик устунликдан оқилона фойдаланишимиз керак. Айнан шу туфайли Қозоғистон муҳим транспорт-логистика лойиҳаларига қўшилган. Мақсадимиз аниқ. Транспорт ва логистика лойиҳалари бизни тақдир тақозоси туфайли бирлаштирган қўшни давлатлар билан ҳар томонлама манфаатли ҳамкорликни давом эттирамиз, улар асосида мувозанатли ва барқарор ташқи сиёсат юритамиз.
Қозоқ тилида шундай нақл бор: «Қўшнини қабул қилсанг, Худо олдидаги қарзингни қайтарасан». Биз барча қўшни давлатлар билан дўстона муносабатдамиз, бунга алоҳида эътибор қаратамиз. Агар қўшниларимиз қийналиб қолса, муаммога дуч келса, биз ҳеч қачон бир четда қараб турмаймиз. Биз атрофимизда тинчлик ва барқарорлик ҳукм суришидан манфаатдормиз», деди Тўқаев.
Мавзуга оид

18:56 / 15.07.2025
Қозоғистоннинг FlyArystan авиакомпанияси Тошкентга янги қатновни йўлга қўйди

18:21 / 14.07.2025
Қозоғистонда дунёдаги энг қиммат металл қазиб олинади

20:30 / 10.07.2025
Олмаотада ўзбекистонликлар ҳалок бўлган ҳостелдаги ёнғин бўйича суд ҳукми чиқарилди

16:48 / 10.07.2025