Ўзбекистон | 13:58 / 29.04.2025
13575
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади

Ҳолат Қўшкўпир туманида содир бўлган. Мактаб директори маъмурий жавобгарликка тортилган ва педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун ҳайфсан жазосини олган.

Фото: Видеодан кадр

Хоразм вилоятида мактаб директорининг дарс вақтида синфхоналардан бирига кириб, ўқувчи қизни калтаклагани акс этган тасвирлар бўйича вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, ҳолат 7 апрел куни Қўшкўпир туманидаги 14-сонли мактабда содир бўлган. Мактаб директори дарс вақтида 11-синф хонасига кириб, бир неча қизларни сочини йиғмаганлиги сабабли уларнинг сочидан тортиб, танбеҳ беради ва бунинг ортидан уларнинг бири билан жанжаллашиб кетади.

Идора хабарида ҳолат юзасидан мактаб директори ваколатли ташкилотлар томонидан маъмурий жавобгарликка тортилгани, шунингдек, унга педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилгани маълум қилинган.

Аввалроқ Самарқандда дарсга кеч келган 7-синф ўқувчисига ташланиб, унга зўрлик ва тазйиқ ўтказган ўқитувчи ишдан олинганди.

Мавзуга оид