АҚШ иқтисодиёти 2022 йилдан бери биринчи марта қисқарди – ОАВ
Инфляцияга мослаштирилган ялпи ички маҳсулот биринчи чоракда йиллик ҳисобда 0,3 фоизга камайди, бу сўнгги икки йилдаги ўртача 3 фоизлик ўсишдан анча паст.

Фото: Bloomberg
АҚШ иқтисодиёти 2022 йилдан бери биринчи марта қисқарди, бу президент Доналд Трамп савдо сиёсати таъсирининг биринчи расмий белгисидир, деб хабар берди Bloomberg.
Ҳукумат ҳисоботида айтилишича, инфляцияга мослаштирилган ялпи ички маҳсулот биринчи чоракда йиллик ҳисобда 0,3 фоизга камайди, бу сўнгги икки йилдаги ўртача 3 фоизлик ўсишдан анча паст. Таққослаш учун, 2024 йилнинг тўртинчи чорагида ЯИМ 2,4 фоизга ошган эди.
Иқтисодий таҳлил бюроси ҳисоботида айтилишича, соф экспорт ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 5 фоизини тортиб олди. ЯИМ 2/3 қисмини ташкил этувчи истеъмол харажатлари атиги 1,8 фоизга ўсди, бу 2023 йил ўрталаридан бери энг заиф кўрсаткичдир. Давлат харажатлари 5,1 фоизга қисқарди (тўртинчи чоракда 2,5 фоизга ўсган эди), бу уч йил ичидаги энг катта пасайишдир.
Шу билан бирга, асбоб-ускуналар - дастгоҳлар, машиналар, саноат иншоотлари ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш бўйича бизнес харажатлари жуда кескин ўсди: ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,5 фоизга (йиллик ҳисобда). Бу ўсиш шуни кўрсатадики, умумий иқтисодий пасайишга қарамай, компаниялар ўз қувватларини модернизация қилиш ёки кенгайтиришга фаол сармоя киритмоқда.
Мавзуга оид

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

11:13 / 23.05.2025
Россиядаги кутубхоналар Трампнинг китобларини сотиб олишни бошлади

08:23 / 23.05.2025